Ўзбекистонда 1 сентябрдан ойлик, пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланиши хабар қилинди. Бу эса базавий ҳисоблаш миқдорига қараб ҳисоб-китоб қилинувчи жарималар нархида ҳам эндиликда кўтарилиш бўлишини англатади:
- Тақилмаган камар учун – 187 500 сўм;
- Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами бўлмаганлик учун – 187 500 сўм;
- Транспорт воситасини ҳужжатсиз ҳайдаганлик учун – 375 000 сўм;
- Транспорт воситасини суғуртасиз ҳайдаш – 375 000 сўм;
- Светофорда қизил чироқдан ўтиш –750 000 сўм;
- Ноқонуний парковка қилганлик учун ҳам – 750 000 сўм.
- Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: – 1млн 875 минг сўм;
- Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
- Тезлик (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм;
- Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
- Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланганлик учун – 3 млн 750 минг сўм;
- Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.
- Рухсатсиз ранг берганлик – 9 млн 375 минг сўм
- “Тонировка”дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш учун эса – 15 млн сўм жарима тўланади.
Шунингдек, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан, 375 мингдан 1 млн 125 минг сўмгача, жамоат жойларида сигарет чекканлик учун эса 125 минг сўм жаримага тортилади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда саратонни 99 фоиз даволовчи дори яратилди
AҚШ сайёҳларни коинотга юбориш учун дунёдаги биринчи лицензияни берди
«Самосуд»ни видеога олиб интернетда тарқатган шахс 22 миллион сўм жаримага тортилади
Янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?
«Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари, шоир Жамолиддин Муслимга ОЧИҚ ХАТ»