Украина Қуролли Кучларининг дронлари томонидан Россия ҳудудига ҳужумлар сони ортади. Бу ҳақда кеча, 1 сентябрь куни Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк “Reuters” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Подоляк айни дамда Москва билан тинчлик музокаралари ўтказиш имкониятини рад этиб, бу борадаги ҳар қандай алоқалар Киев томонидан “таслим бўлиш”ни англатишини айтган.
“Россия Федерацияси ҳудудидан учирилган дронлар ҳужуми сони ортиб бормоқда ва бу ҳужумлар сони янада кўпаяди. Ҳарбий ҳаракатлар босқичма-босқич Россия Федерацияси ҳудудига ўтади”, деган Подоляк.
Қайд этиш жоизки, Украина Президенти Владимир Зеленский жорий йилнинг 27 август куни Украина армияси жанговар ҳаракатларни Россия Федерацияси ҳудудига ўтказа олмаслигини, чунки бу ўз мамлакатига халқаро изоляция билан таҳдид қилишини айтган. Бироқ Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Президентнинг позициясини қўллаб-қувватламаган. Унинг сўзларига кўра, можаро “бошқа ҳудудга” яъни Россия ва унинг таъсиридаги бошқа ҳудудларга кўчирилиши керак.
Тасодифий хабарлар
Санкция хавфи остида қолган Қирғизистон ҳаракатга тушиб қолди
Россияда COVID-19га қарши самарали дори пайдо бўлди
Наманганда дўконнинг собиқ ишчиси у ердан жами қиймати қарийб 12 минг долларга тенг бўлган телефонларни ўғирлаб кетди
Германияда 10 сония кечиккан самолётнинг қўнишига рухсат берилмади
Sirdaryolik erkak rashq tufayli 21 yoshli ayolni o‘ldirdi