Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.С. ва С.Р.лар олдиндан тил бириктириб фуқароларни алдаб, Россия Федерацияси ҳудудига киришга рухсат этувчи ҳужжатларни танишлари орқали олиб беришга ишонтириб, эвазига ҳар биридан 1 300 АҚШ доллари олиб, “Бухоро-Жуковский” чартер авиа рейсига сохта чипталарни тайёрлаб бериб, жами 17 нафар фуқаронинг 22 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С. ва С.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон тарихидаги энг чиройли мушакбозлик (видео)
Мурожаатдан сўнг, Гўзал дахаси йўл қатнови қачон тикланиши очиқланди
"Талабаликка тавсия этилдингиз": ДТМ мандат қачон эълон қилинишини айтди
Ўзбекистонда 28 январдан бошлаб концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга рухсат берилди
Наманганда ўзаро жанжал оғир жароҳат билан якунланди