Россияда икки ўзбекистонлик 35 ёшли аёлни зўрлашда гумон қилинмоқда

Россияда икки ўзбекистонлик 35 ёшли аёлни зўрлашда гумон қилинмоқда

Жиноятда гумон қилинган 20 ва 22 ёшли йигитлар қўлга олинган.

Россиянинг Москва шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси 35 ёшли аёлни қўрқитиб, зўрлашда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Bugun.uz манбаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 2023 йилнинг 23 сентябр куни содир бўлган. Шаҳарнинг Москва канали соҳилидаги Вишневая кўчаси 7-уйда 1988 йилда туғилган аёл А.Ж. ни икки нафар номаълум шахс пичоқ билан қўрқитиб, зўрлаган ва шундан сўнг улар қочиб кетган.

Аёлнинг кўрсатмасига кўра, гумонланувчилар осиёлик бўлган. Аммо у маст бўлгани сабаб уларнинг юзини эслолмаслигини айтган. Унинг кўрсатмаси бўйича ўша куни соат 20:00 да жиноятда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси, 2001 йилда туғилган А.Б. қўлга олинган. 23:00 да эса унинг шериги У.А. ушланган.

Айни пайтда улар Россия Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича айбланмоқда.

Маълумот учун, Россия қонунчилиги бўйича жабрланувчини қўрқитиб, унга нисбатан куч ишлатиб ёки ночор аҳволидан фойдаланган ҳолда зўрлаш уч йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлиши мумкин. Ушбу жиноят бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганда эса тўрт йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 12 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинган ўзбекистонлик эркак қўлга олинганди. 2022 йилнинг июн ойида худди шу шаҳарда 56 ёшли бошқа бир Ўзбекистон фуқароси 16 ёшли қизни зўрлашда айбланган. Ўша йилнинг август ойида Виборг шаҳрида уч нафар ўзбекистонлик мигрант дала ҳовлида ўсмир қизни зўрлаган. Шунингдек, 2022 йилнинг август ойида Ленинград вилояти Всеволожск туманида 17 ёшли ўзбекистонлик 14 ёшли қизни зўрлаган.

Теглар:
×