Россиянинг Тамбов шаҳрида Ўзбекистон фуқароси гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали катта ҳажмда ноқонуний сотишга уриниш билан боғлиқ 10 та жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда “Про Тамбов” хабар берди.
Дастлабки тергов натижаларига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида судланувчи қўшимча даромад олмоқчи бўлиб, Воронеж шаҳридан Тамбов ҳудудидаги яширин жойларга (умумий оғирлиги – тахминан 105 грамм) гиёҳванд моддаларнинг улгуржи партиясини олиб ўтгани аниқланган. У героинни Тамбовдаги 9 та ҳудудга жойлаштирган.
Айбланувчи гиёҳванд моддаларнинг қолган қисмини жойлаштирмоқчи бўлганида милиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Шунингдек, ундан кейинчалик сотиш учун мўлжалланган яна 37 дона ўрамдаги гиёҳванд модда топилиб, олиб қўйилган.
Суд ҳукми билан ўзбекистонлик 8,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. У жазони қаттиқ режимдаги колонияда ўтказиши белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада бир қатор ҳоким ва раҳбарлар ишдан олинди
Магистратура натижалари эълон қилинди
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 65 мингтага яқинлашди
Пахтага чиқмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми?
Бемор ва шифокорлар учун муҳим янгиликлар эълон қилинди