Ўзбекистонда 2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 18 март куни тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтаётган мулоқотида маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йилдан бошлаб, жойлардаги поликлиника филиаллари негизида, 1 минг 100 та оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади. Шу тариқа қарийб 1 миллион нафар аҳоли тиббий хизмат билан қамраб олинади.
Шунингдек, 2 мингдан зиёд олис ва чекка маҳаллаларда тиббиёт пунктлари очилади. Улар орқали олис ва чекка ҳудудлардаги 4 миллион нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
2021 йилдан бошлаб, бошқа жойдан олис ва чекка ҳудудларга камида уч йил ишлаб бериш учун келган шифокорларга, 30 миллион сўм миқдорида бир марталик рағбат пули тўлаш, уларни хизмат уйи билан таъминлаш ёки ижара тўловини (ойига 540 минг сўм) бюджетдан қоплаб бериш тизимини жорий этилган эди.
Энди, “Қишлоқ шифокори” дастури янада такомиллаштирилади ва 2022 йил 1 майдан бошлаб:
• олис ва чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади;
• ушбу шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади;
• бундан буён, олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор, клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.
“Яна бир масала – хабарингиз бор, иқлим ва аҳолининг турмуш тарзи ўзгариши (кам ҳаракатлик, нотўғри овқатланиш) оқибатида, дунёда асаб тизими, юрак-қон томир, диабет касалликлари тобора кўпайиб бормоқда.
Мамлакатимизда ҳам ҳар йили шундай касалликларга учраган юз минглаб беморлар қайд этилмоқда. Лекин, туман касалхоналарида бундай касалликлар бўйича ёт́иб даволанадиган бўлимлар йўқлиги сабабли, беморлар вилоят ва республика шифохоналарига боришга мажбур бўлмоқда”, дейди давлат раҳбари.
Энди ана шу касалликлар бўйича, аҳолининг ўзи яшаётган жойида ихтисослашган тиббий ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилади.
Жумладан, 2022 йилда туман марказий шифохоналаридаги ўринларнинг 10 фоизи неврология, эндокринология, кардиология касалликлари учун ажратилиб, бюджетдан молиялаштирилади. Бу кўрсаткич 2023 йилда 20 фоизга етказилади.
Тасодифий хабарлар
Санэпидемназорат инспекцияси: "QANOTCHI" ресторани ўзбошимчалик билан фаолият юритган"
Ана холос! Неймар “Барселона”ни яна судга берди
Қозоғистонда ўлган мол гўштини еганлар хавфли касалликка чалинди
Республика маҳалла кенгаши ёш қизларни бўралатиб сўккан раисни «оқлаш»га уринди. Балиқ бошидан...ми?
Ҳамма ҳайратда. Хонанда Лола тўсатдан тўйхонага кириб, текинга қўшиқ куйлаб кетди