2021 йил 13 июнь куни, Наманган туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 22:00 ларда, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига очиқ қолган дарвоза эшиги орқали кириб, меҳмонхонасида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик тилла узук, нархи 450.000 сўмлик электропечи, нархи 150.000 сўмлик вентилятор ва нархи 100.000 сўмлик бодом маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган туман ИИБ ТEҚКБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 июнь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
Тасодифий хабарлар
«Ўзбекнефтгаз»: «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг энг яхши рационализатори» танловининг ғолиблари аниқланди
96 ёшли нацист суд қилинди: у таксида қочишга уринган
6 ёшли болани уриб, қочиб кетган депутат шармандаларча партиядан ҳайдалади
Коронавирус Ўзбекистонга кириб келиши мумкинми?
Наманган, Фарғона, Нукус ва Бухоро техника университетлари ташкил этилади