Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған унинг ҳукумати иқтисоднинг асосий муаммоси – инфляцияни ечишга ҳаракат қилаётганини айтди. Вазирлар Маҳкамаси мажлиси якунлари бўйича халққа мурожаат қилар экан, у республика иқтисодиётида ижобий тенденциялар кузатилаётганини таъкидлаб, фуқароларни сабр-тоқатга чақирди.
“Фуқароларимизнинг кун тартибидан инфляция масаласини олиб ташлаймиз, ҳаммасига бироз сабр қилиш керак, биз ҳам фуқароларимиздан ўз ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашини кутамиз. Иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлардан бири, бу 11 август ҳолатига кўра марказий банкнинг валюта захиралари 116 миллиард долларга етгани. Хорижий инвесторлар иқтисодиётимиздаги ижобий ўзгаришларни яқиндан кузатиб бормоқда”, дейди Эрдўған.
У июль ойида Форс кўрфази мамлакатларига амалга оширган сафари чоғида 50 миллиард долларлик шартномалар тузгани билан Туркияга хорижда ишонч кучайганини қўшимча қилди.
Туркия Президенти, бундан ташқари, республика фуқароларини ёзнинг қуруқ келиши ва айрим ҳудудларда қурғоқчилик бўлиши мумкинлиги муносабати билан сувни тежашга чақирди.
“Мен сизни қишлоқ хўжалиги, саноат ва шахсий мақсадларда сувдан фойдаланишга тежамкор муносабатда бўлишга чақираман”, дейди Эрдўған.
Турк лираси охирги ойларда долларга нисбатан рекорд даражада қадрсизланишда давом этмоқда. Айни вақтда бир АҚШ доллари 27,2 турк лирасини ташкил қилмоқда. Жорий йилнинг 18 июль куни ушбу миқдор 26,95 бўлган эди.
Тасодифий хабарлар
Россияда ўзбекистонлик эркакни тупроқ босиб қолиш натижасида вафот этди
Тадбиркорларнинг солиқ юки камайтирилади
ДХХ вилоятларда 2,4 млрд сўмлик ноқонуний товарлар контрабандасига чек қўйди
ИШИД ЕЧЛ ўйинларида терактлар уюштирмоқчи – ОАВ
Мусулмонлар идораси олдида тўполон қилган шахсларга суд ҳукми ўқилди