Воқелик Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида рўй бергани айтилмоқда.
Шу йилнинг 5 сентябрь куни «Султонобод шодиёнаси» тўйхонасидан яхшигина «етилиб чиққан» ИИБ профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш буйича ёрдамчиси Г.Х.нинг кўзига фуқаро Ш.Т. балодай кўринади, чоғи. Натижада жамоат тартибини сақлашга масъул бўлган ходимнинг ўзи тамоман қуюшқондан чиқиб, фуқаро Ш.Т.га қўл кўтаришгача борди. Унинг зўравонлиги оқибатида фуқарога тан жароҳати етади.
Манбамизга кўра, айни пайтда ҳолат юзасидан ИИБ ходими Г.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ички ишлар тизимига ишга кириш 4500 долларми?
Вакцина ҳам коронавирусни йўқ қила олмайди — ЖССТ
Наманганда катта ўзгаришлар бўлди
Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони ортди
Йўловчи ташиш учун “Дамас” автомобилларидан воз кечилади