Ҳокимни судга берган тадбиркор ўлик ҳолда топилди

Ҳокимни судга берган тадбиркор ўлик ҳолда топилди

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида маҳаллий фермерлардан бири сирли ўлим топгани айтилмоқда. Шунингдек, фермер туман ҳокимининг унга берилган ер майдонига оид ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан судга мурожаат қилгани ҳам қўшимча қилинган. Бироқ суд бўладиган кун ҳали етиб келмай фермернинг жасади туманнинг “Полвонота” МФЙ ҳудудидан ўтган ариқдан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ`га расмий маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 10:30 ларда Хатирчи тумани, “Полвонота” маҳалла фуқаролар йиғини, “Капа” қишлоғида яшовчи фуқаро М.М.нинг жасади ушбу МФЙ. ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қахрамон” ариғидан тан жароҳатларисиз топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, 5 декабрь куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Суд-тиббий экспертизасининг 27 ноябрдаги ҳулосасига кўра, М.М.нинг ўлими юрак нафас йўлларининг сув билан беркилишидан келиб чиққан механик асфекциядан келиб чиққанлиги қайд қилинган. Шу билан бирга, марҳумнинг қариндошларида турли хил шубҳалар пайдо бўлиб, уларни турли инстанцияларга мурожаат қилишларига сабаб бўлган.

Шу боис, туман прокуратураси терговчиси Э.Асатов томонидан ушбу ҳолат юзасидан қабул қилинган қарор, марҳумнинг қариндошлари томонидан келтирилган важларни тўлақонли текширилишини таъминлаш мақсадида туман прокурори томонидан бекор қилиниб, ҳозирда қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: Qalampir.uz

×