Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби тизим фахрийси, истеъфодаги подполковник Қодирхон Мелихонов вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. Мелихонов қайси касалликдан вафот этганлиги айтилмади.
Маълумот ўрнида, Қодирхон ҳожи Мелиханов 1952 йил 10 декабрда Наманган шаҳрида туғилган.
1979 йилда Ички ишлар тизимида оддий инспекторликдан фаолият бошлаб, раҳбарлик лавозимларида ҳам узоқ йиллар фаолият юритган.
“Унинг камтаринлиги, меҳнатсеварлиги, ҳалол ва фидойилиги тизимдаги ёш авлодлар учун ҳамиша ўрнак бўлади. Марҳум Қодирхон ҳожи Мелихановнинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин!”, – дейилади
Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
1 январдан нималар ўзгаради?
Бугун кечқурун грин-карта жавоблари эълон қилинади
Ўзбекистон 7 ойда қанча сабзи экспорт қилинди?
Президент Наманганга сафарини бошлади