Путин Украина билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди, бироқ...

Путин Украина билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди, бироқ...

Украина расмийлари ўтган баҳорда Россия билан музокара қилишдан бош тортди, Москва тинчлик шартномаси шартларини муҳокама қилишга тайёр бўлган, энди эса музокаралар тақдири Киевга боғлиқ, деди президент Владимир Путин Африка етакчилари билан учрашувда.

Унинг таъкидлашича, Россия Украина атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини излашга тайёр.

«Қўшинларимиз Киев яқинидан олиб чиқиб кетилганидан сўнг ҳам Украина расмийлари аввалги барча келишувлардан воз кечди <...>. Шундай экан, юриш навбати тўлиқ улар томонида эканлигига ишонаман», — деди Путин.

Бироқ Россия раҳбари томонлар ҳаракат қилаётган келишув шартларини ошкор қилмаслигини айтди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, давлатнинг нейтрал мақоми Украинанинг мустақиллигини эълон қилишда белгилаб қўйилган, бу Россия учун муҳим аҳамиятга эга, чунки бу унинг манфаатларига туб таҳдид солади.

Москва Украинада тинчликка эришиш бўйича Африка давлатлари томонидан ишлаб чиқилган таклифларни диққат билан ўрганиб чиқди, дея қўшимча қилди Путин. Унинг ишонтиришича, Россия Африка давлатларининг можарога ечим топишдаги мувозанатли ёндашувини ва уларнинг «Россияга қарши кампания»ни қўллаб-қувватлашдан бош тортишини қадрлайди. У африкаликларнинг ғояларини «жуда жиддий ва эҳтиёткорлик билан» қабул қилишга ваъда берди.

«Ўз навбатида, биз ҳеч қачон музокаралардан бош тортганимиз йўқ, мулоқотни давом эттиришга тайёр эканлигимизни ҳамиша айтганмиз», — деди Путин.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан музокара олиб бориши мумкин эмаслиги ҳақида фармон имзолаганди.

«Бизнинг давлатимиз доимо Россияга тенг, ҳалол, муносиб ва адолатли шароитларда бирга яшашга келишиб олишни таклиф қилган. Шубҳасиз, бу Россия президенти билан бу мумкин эмас. У қадр-қиммат ва ҳалоллик нималигини билмайди», — деганди Зеленский.


×