БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Россиянинг Украина шарқида, Донбассга қўшин киритиши ташкилот Низоми тамойилларига зид эканини таъкидлади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича журналистларга маълум қилди.
“Бу уруш маъносиз. Бу БМТ Низоми тамойилларига зиддир”, дейди Гутерриш.
Гутерришнинг қайд этишича, агар қарор глобал урушга олиб келса, нима бўлиши ҳақида башорат қилиш қийин.
“Кўп одамлар ўлиб, уйларини ташлаб кетишга мажбур бўладилар ва келажакка умидларини йўқотадилар. Бунинг оқибатлари бўлиши аниқ. Ва менга бу урушнинг маъноси йўқлиги аниқ. Бу ҳаракат БМТ Низоми тамойилларига зиддир. Агар уруш тўхтатилмаса, Европада катта азоб-уқубатлар келтириши мумкин”, дейди у.
Гутерришнинг таъкидлашича, у шахсан урушни тўхтатишга чақириши мумкин, аммо низом бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳам бу масала юзасидан ваколатга эга.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус етиб бормаган дунёдаги ягона қитъа маълум қилинди
Ҳиндистонда “сув париси” кўринишидаги чақалоқ дунёга келди
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди
Наманганда 119 та масжид 8 июндан ўз фаолиятини бошлайди
Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими этиб тасдиқланди