Ўзбекистонликлар даромадининг 46,5 фоизини озиқ-овқатга сарфлайди. Бу ҳақда Euromonitor International маълумотларида келтирилган.
Таҳлилчилар дунёнинг турли минтақаларида истеъмол харажатларининг қандай улуши уйда истеъмол қилинадиган озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликларга тўғри келишини ҳисоблаб чиққан. Бешта давлатда бу кўрсаткич барча харажатларнинг ўндан биридан камроғини ташкил қилди. Рейтинг етакчилари орасида АҚШ (6,7 фоиз), Сингапур (8,4 фоиз), Буюк Британия (8,7 фоиз), Ирландия (9,2 фоиз) ва Швейцария (9,9 фоиз) бор.
Ўзбекистон рўйхатда қуйи поғоналардан бирини эгаллаган — фуқароларнинг озиқ-овқатга сарфланадиган маблағи барча харажатларнинг деярли ярмини (46,5 фоиз) ташкил қилади.
Озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланадиган маблағларнинг юқори улуши Нигерия (59 фоиз), Мянма (56,6 фоиз) ва Кенияда (56,1 фоиз) қайд этилган.
Россияда озиқ-овқатга ойига ўртача 146 доллар сарфланади. Грузияда бу миқдор 116 долларга, Озарбайжонда 102 долларга, Беларусда 98 долларга тенг. Шу билан бирга, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари озиқ-овқатга энг кам маблағ сарфлайди — мос равишда 26/24 ва 40/36 доллар.
Скриншот: Picodi
Май ойида Ўзбекистон Марказий банки 2023 йил биринчи чораги учун “Истеъмол кайфияти шарҳи”ни эълон қилганди. Тадқиқотда респондентларнинг даромадлари ва харажатлари, уларнинг жамғармага мойиллиги, шунингдек, келажакдаги эҳтиёжлари таҳлил қилинган.
Қайд этилишича, ўтган даврда истеъмол кайфият индекси 2022 йилнинг IV чорагига нисбатан 2,3 бандга камайиб, 23,9 бандни ташкил этган. Ўзбекистонликларнинг аксарият қисми маблағларини таълим (16,1 фоиз), уй-жой таъмири (13,6 фоиз), даволаниш (13 фоиз), оилавий байрамлар (7,4 фоиз), маиший техникалар хариди (6,9 фоиз) ҳамда автомобиль сотиб олишга (6,3 фоиз) сарфлаган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда мудҳиш автофалокат: Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди
Чодакда 12,2 км узунликдаги магистрал сув тармоғи тортилмоқда
Исроил Эрон билан урушга қанча маблағ сарфламоқда?
«EVOS» кафеси ёниб кетди (ВИДЕО)
Тошкентда ўқувчи мактабга автомат ва 1188 та ўқ олиб келди. Пойтахтда жиноятчилик ортгани айтилмоқда