Ўзбекистонда жисмоний шахснинг мурожаатига бир қатор талаблар қўйилади. Бу ҳақда Ҳарбий прокуратуранинг телеграм каналида хабар берилган.
Хусусан, жисмоний шахснинг мурожаати:
- жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак;
- давлат органининг, ташкилотнинг аниқ номи, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак;
- мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари ва факслари рақамлари кўрсатилиши мумкин;
- давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин;
- мурожаат этувчи жисмоний шахснинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахс ваколатли шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Жисмоний шахснинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиқлаш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) ҳам қўшимча равишда ёзиб қўйилиши керак.
Мурожаат этувчиларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади
Тасодифий хабарлар
Табиий газ ва электр энергияси нархи оширилмайди
Президент ёшлар масаласи билан ишлашни нега ДХХга топширганини айтди
Зангиотадаги шифохонада “свет” ўчиб, 300 дан ортиқ бемор ўлгани ростми? Вазирликлар изоҳ берди
Собиқ ички ишлар вазири: "Очкўз эдим, катта миқдорда пора олдим ва уй-жой қилдим" (видео)
Наманганда ваҳшийлик: босқинчиларни оғир жазо кутмоқда