Мадрид “Реал” клуби ПСЖ билан Килиан Мбаппенинг трансфери бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда “PSG Community” хабар берди.
ПСЖ хўжайини Тамим бин Ҳамад Ал-Тани “Реал” президенти Флорентино Перес билан музокаралардан сўнг футболчини сотишга рози бўлди.
Трансфернинг умумий суммаси 250 миллион еврони ташкил қилади. 200 миллион евро дарҳол тўланади, яна 50 миллион евро футболчи ўйнаган ўйинлари ва “Олтин тўп”ни қўлга киритса, бонус сифатида тақдим этилади.
Мбаппенинг ПСЖ билан жорий шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Килиан ўтган мавсумда Лига 1 да 34 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Тасодифий хабарлар
Москва вилоятида содир этилган портлашда 35 нафар одам жабрланди
Россияда мигрантлар болаларининг мактабга бориши тақиқланиши мумкин
“Толибон” бўйсунмас Панжшерга кира олмади
Шавкат Мирзиёев Байрам Бегай билан музокаралар ўтказди
“Apple” машҳур гаджет ишлаб чиқаришни тўхтатди