Ғузор туманида содир этилган қотиллик ҳақида хабар берилган эди.
Ғузор тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан ҳолат юзасидан қўзғатилган 10207-2/2019-15-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида марҳума Р.Хужақулова ва унинг вояга етмаган ўғли А.Хасановларнинг ўлими бўйин соҳасини кесилган яраси, қалқонсимон тоғайни, ўнг ва чап уйқу артерияларини кесилиши кўринишидаги оғир тан жароҳатлари натижасида вафот этганлиги аниқланган.
Қашқадарё вилоят ИИБ эксперт-криминалистика бўлимининг хулосасида қуйидагилар маълум бўлди: -ҳодиса жойидан олинган 20 см узунликдаги қора дастали пичоқдан олинган 3 та скоч бўлагида фуқаро С.Исмоилованинг бармоқ изи топилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, ушбу қотиллик жиноятини Ғузор тумани “Янгикент” МФЙ, Янгикент қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, уй бекаси, 1980 й.т Исмоилова С. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Лекин шуниси аниқ, жиноят учун жазо муқаррар. Манба Aniq.uz
Тасодифий хабарлар
Путин урушдан олдин берган топшириғини бажармаганларни жазолашни буюрди
Алламжонов баёнот билан чиқди (видео)
Шавкат Мирзиёев карантин чекловларини юмшатиш борасида топшириқ берди (видео)
Бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди. Шавкат Мирзиёев ҳақида нималарни биламиз?
Шавкат Мирзиёев ой охирида Россияга боради