Суперлига 14-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Насаф" (1:3) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин режамиз асосида ўтди ва йигитлар ғалабага ҳақли эди. Тўп назорати, ўйиннинг бориши ва ҳисоб бўйича ҳам устунликка эришдик ва шу боис ғалабани қўлга киритдик. Бугунги рақибимиз тажрибали футболчиларга эга бўлган кучли жамоа эди.
"Сурхон" биринчи даврада ёмон ўйин кўрсатмади. Аммо ҳозирги ўзгаришлар жамоага қанчалик фойда беради, буни вақт кўрсатади. Клубнинг олиб бораётган сиёсатини кўллаймиз, лекин унинг тўғри ёки нотўғрилигига аралашишга ҳаққимиз йўқ", - деди Бердиев.
Тасодифий хабарлар
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
23-ўлим. Ўзбекистонда яна бир бемор вафот этди
6 апрелдан «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилади
Тезкор! 5 сентябрдан карантин қоидалари яна юмшатилади
Москва вилоятида дрон уриб туширилди. Аэропортлар иши вақтинча тўхтатилди (видео)