Исроилнинг ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир мамлакатнинг Негев қамоқхонасида сақланаётган фаластинлик маҳбусларнинг кийимлари ва Қуръон китоби нусхаларини мусодара қилишни буюрди. Бу ҳақда “TRT Haber” хабар қилди.
Маълум қилинишича, Бен-Гвир Негев қамоқхонасига ташриф буюриб, маҳбусларнинг кийимлари ҳамда Қуръон нусхаларини олиб қўйиш бўйича топшириқ берган. Шундан сўнг қамоқхонада фаластинликлар фойдаланиши мумкин бўлган мусҳафлар сони кескин камайган.
Фаластин Маҳбуслар медиа идораси баёнотида Негев қамоқхонасидаги маҳбуслар аҳволи ҳақида ҳам маълумот берилиб, Исроил маъмурияти фаластинликларга нисбатан озиқ-овқат ва гигиена воситалари бўйича чекловларни “жазо чораси” сифатида давом эттираётгани қайд этилган.
Фаластин Озодлик Ташкилоти ҳузуридаги Маҳбуслар ва озод этилганлар ишлари бўйича ҳайъат 2 август куни Исроил шимолидаги Мегиддо қамоқхонасида сақланаётган фаластинлик маҳбуслар очлик ва тиббий эътиборсизликка дуч келаётгани, уларнинг яшаш шароитлари эса тобора ёмонлашаётганини маълум қилган эди.
Фаластин ва Исроилдаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисоботларига кўра, Исроил қамоқхоналарида аёллар ва болаларни ҳам ўз ичига олган тахминан 9,5 минг нафар фаластинлик маҳбус сақланмоқда. Ҳисоботларда маҳбуслар очлик, қийноқлар ва тиббий эътиборсизлик каби оғир шароитларда яшашга мажбур экани таъкидланган.
Тасодифий хабарлар
Жапаров коррупцияга қарши курашда, ҳатто қариндошимни ҳам аямайман
Муса Ерниязов Шавкат Мирзиёев бошчилигида қабрга қўйилди
Ўз акасига 9 марта пичоқ урган ука 7 йилга қамалди
Рамзан Қодировнинг ўғли ва Ҳамзат Чимаев автоҳалокатга учради – ОАВ
Ўзбекистон Россия томонидан қўшиб олинган Украинанинг 4 ҳудудини тан олмади