Россия Федерациясининг Москва вилоятидаги Сергеев Посад шаҳридаги Загорск оптик-механика заводи ҳудудида юз берган портлашда жабрланганлар сони 35 нафарга етди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, жабрланганлардан 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
"Портлаш Загорск оптик-механика заводи ҳудудида қозонхона ҳудудида содир бўлди. Портлаш тўлқинидан шаҳарнинг турли ҳудудларидаги бир нечта уйларнинг ойналари синиб кетди", - деди манба.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв фавқулодда ҳодиса жойига жўнаб кетганини маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
Суриянинг машҳур “ҳибсхонаси” фаолиятини якунламоқда
Канадада уч метр қалинликда қор ёғди
Лола Каримованинг илк китоби нашрдан чиқди
Жазирама иссиқдан вафот этганлар сони кескин кўпаймоқда
ИИВ полковниги ва санъаткор Икромжон Бўронов вафот этди