Турнир ўз фаолиятини якунламаган ҳамда тўхтаб қолган босқичдан давом этади. Фақатгина турнир ичида баъзи ўзгаришлар амалга оширилади. Унга кўра:
- “Котта Болла” жамоаси турнирдан чиқариб юборилади;
- “Маладес” жамоасидан 3 нафар футболчи ҳам турнирни тарк этади. Улар Абдураҳмон Мавлонов, Миржалол Раҳмоналиев ва Умар Собировлардир.
Шу билан бирга, модератор ҳар бир жамоа қонунларга, интизомга ва регламентга тўлиқ амал қилиши ҳақида тилхатга имзо қўйиши шартлигини ҳам айтиб ўтди.
LikeCup можароси
Ушбу воқеа жорий йилнинг 29 май куни Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида содир бўлганди. Можаро “Спорт” телеканали эфирида жонли узатилган.
Санъаткорлар ва блогерлар ўртасида кечган баҳс якунида 1:0 ҳисоби қайд этилган. Ғолиб жамоа вакилларидан бири мағлуб жамоа вакилларидан бирининг бошини туртган. Шундан сўнг оммавий жанжал бошланиб кетган.
Турнир ташкилотчиларидан бири Алишер Узоқовнинг айтишича, жанжал аввалдан режалаштирилган пиар бўлган, бироқ вазият назоратдан чиқиб кетган ва у муштлашувга айланган. Кейинчалик тўполонни бошлаган блогер ҳам бу иддаони тасдиқлаган ва буларнинг барчаси обуначиларни кўпайтириш учун қилинганини айтган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг сайёр суд мажлиси бўлиб ўтган ҳамда унда қоидабузарларга нисбатан суд қарори қабул қилинган. Жумладан, турнир ташкилотчиси бўлган актёр Алишер Узоқов, қизиқчи Абдураҳмон Мавлонов, блогерлар Миржалол Раҳмоналиев ҳамда Дилшодбек Ўрозбоев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-модданинг (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган ва уларнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Жанжални келтириб чиқарган Озодбек Ўрозбоев эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ҳамда 194-модданинг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Қолаверса, Камолиддин Мамажонов ҳам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ҳамда 194-модданинг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баробари (4 млн 500 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган.
Тасодифий хабарлар
Телефон суҳбати ортидан Таиланд Бош вазири лавозимидан четлатилди
Тожикистон Ўзбекистон ва Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатмоқда
«Фоҳишахоналарни ёпиш имконимиз бор, лекин нега ёпмаймиз?» (видео)
Бошқарувни йўқотган Nexia ағдарилиб кетди.
Наманганда Isuzu юк машинаси пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди