Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 28 ёшли эркак келишмовчилик сабаб 23 ёшли амакиваччасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 август куни 16:00 ларда Пастдарғом тумани “Чортут” маҳалласида содир бўлган. Унда 28 ёшли Н.О. келишмовчилик сабаб 23 ёшли амакиваччаси С.M.ни ошхона пичоғи билан ўлдириб қўйган.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Раҳмат Маматов иштирокида мазкур қотиллик муҳокамаси атрофлича ўрганилган ва таҳлил қилинган. Унда туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари маҳалла аҳли иштирок этган.
“Ёшларнинг феъл-атвори, билими ва дунёқараши, жамиятда тутган ўрни, энг асосийси келажаги ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги лозим. Нима учун кейинги вақтларда ёшлар жиноятчилиги ортди? Унинг сабаблари таҳлил қилинганда, аксарияти ёшларнинг касб-ҳунар ўрганмасдан, таълим олмасдан бекор юрганидан келиб чиқиши маълум бўлди”, дейди бошқарма бошлиғи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 25 ёшли йигит келишмовчилик туфайли ўз акасини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида ука акаси билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйган эди.
Тасодифий хабарлар
Гиннеснинг рекордлар китоби дунёдаги энг баланд аёлни тасдиқлади
Депутатлар ва Ўзавтомоторс ишида янги ўйинчи: Алишер Қодиров ЎзЛиДеПни айбдор сифатида кўряпти
Наманган шаҳридаги ер ости тунелларининг ачинарли ахволи
Президент транспорт бўйича қонунга имзо чекди
Тўрақўрғонда 9 ойлик келин эри томонидан аёвсиз калтаклаб келингани маълум бўлди