Бугун АОКА штабида Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Қуйида брифинг давомида муҳим саволларга қайтарилган жавоблар тақдим этилди.
ИИВда ҳаракатланишга рухсат этилган ҳар бир транспорт воситаси ва ҳайдовчи тўғрисидаги маълумот борми?
❗️Ҳа, бор. Республика махсус комиссияси йиғилиши баёнининг 1-иловасида кўрсатилган барча тоифадаги автотранспорт воситалари ва махсус транспортларининг рўйхати шакллантирилиб ИИОларига тақдим этилади.
✅ Айнан шу рўйхатда кўрсатилган транспорт ва уларнинг ҳайдовчиларига ҳаракатланиш рухсат этилади.
❓Карантин даврида “тонировка”нинг муддати узайтириладими? Агар муддати ўтган бўлса, бу қоидабузарлик ҳисобланмайдими?
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 августдаги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 646-сонли қарори ва бошқа амалдаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда карантин даврида ёки бошқа ҳолатларда рухсатнома муддатини узайтириш назарда тутилмаган.
? Бу ҳолат қоидабузарлик ҳисобланади.
❓Автотранспортимга стикер олганман, лекин уч кун олдин автотраспортимни техник кўриги муддати тугади. Транспортимни ҳайдашим мумкинми?
❗️Белгиланган муддатда автотраспортни техник кўрикдан ўтказиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига кўра автотранспортни ҳаракатланишига рухсат берадиган хавфсизлик талабларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун техник кўрикдан ўтиш муддати тугаган автотраспорт воситасини бошқариш мумкин эмас.
❗️Маълумот учун эслатиб ўтамиз, хозирги кунда, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан автомашиналарни техник кўригини ўтказиш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Карантин чекловлари тугатилганидан сўнг бу фаолият давом эттирилади.
Тасодифий хабарлар
Трамп Европа ҳужумга учраса, “ҳеч қачон” ёрдам бермасликка ваъда берди
Рамзан Қодировнинг танқидчиси Тумсо Абдураҳмонов ўлгани рад этилди
Бугун коронавирусдан тузалиш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди
Украинада бир неча кун ичида тинчлик ўрнатилиши мумкин – Лукашенко
Андижонлик «Абдуллоҳ иши». Вазир инкор этди, бошқалар индамади