Шу йил 28 октябрь куни Тўрақўрғон туманида яшовчи тадбиркор аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 18:00 ларда, Мингбулоқ тумани Кичик Жомашуй МФЙда жойлашган “Водий” номли ошхона олдида жиянига тегишли ВАЗ-2106 русумли автомашинаси эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, автомашинасидан умумий нархи 2.000.000 сўмлик кийим-кечакларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи 3 нафар фуқаро содир этгани аниқланиб улардан далилий ашёлар олинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақида Namanganliklar.Uz га Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тасодифий хабарлар
Мўғулистондан 100 минг бош майда шохли моллар олиб келинади
Наманган шаҳридаги ёнғин Наманган ФВБ ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилди.
Ўзбекистонда 16 минг юқори даромадли иш ўрни яратилиши кутилмоқда
“Загранпаспорт”ни энди ДХМларда ҳам олиш мумкин
Яна бир мактаб ўқувчисида COVID-19 аниқлангани сабаб мактаб карантинга ёпилди