«Ливерпуль» ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ коронавирусни юқтириб олди, дея хабар берди Миср футбол ассоциацияси матбуот хизмати.
Миллий терма жамоа ихтиёрида ўтказилган тест натижаларига кўра футболчида коронавирус аниқланган. Касаллик 28 ёшли ўйинчида аломатсиз кечмоқда.
Айни пайтда «Ливерпул»да жароҳати туфайли ҳимоячилар Трент Александер-Арнольд, Виржил ван Дейк ва Жо Гомес ўйинга тушмаяпти.
Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилмоқда. Жамоа таркибида у Англия чемпиони, Чемпионлар Лигаси ва Клублар ўртасида жаҳон чемпионати ғолиби ва УЕФА суперкубоги соҳибига айланди.
Жорий мавсумда мисрлик ҳужумчи 13 та ўйинда 10 та гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди.
Тасодифий хабарлар
Туркияда сайёҳ оиланинг фожиавий ўлимига нима сабаб бўлгани айтилди
250 га яқин одамнинг шўрини қуритган кибержиноятчилар ушланди
“Шу етмай турувди”: 5 августда Ерга улкан астероид яқинлашади
Наманган шаҳрида 30 кишидан ортиқ тўй қилган ҳонадон эгаси жаримага тортилди
Эрондаги ўзбекистонликлар ҳам огоҳлантирилди