Тезкор огоҳлантириш! 9 та вилоятга сел келиши мумкин

Тезкор огоҳлантириш! 9 та вилоятга сел келиши мумкин

Ўзбекистоннинг бир қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” тезкор гидрометеорологик ахборотида хабар берди. 


Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
  • Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Синоптиклар тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олувчилар ва ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирган. Шунингдек, айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши оқибатида ёмғир сувлари тўпланиб, паст жойларни сув босиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирилди.

Фуқароларга заруратсиз равишда сел хавфи юқори бўлган ҳудудларга бормаслик, тоғли йўлларда ҳаракатланишда эҳтиёткорлик чораларига қатъий амал қилиш тавсия этилган.


Теглар:
×