10 август куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади

10 август куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади

​​? 2020 йил 10 август куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади

 Жорий йилнинг 10 Август Душанба куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш ва электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш мақсадида, вилоятнинг: - Тўрақўрғон ИЭС дан чиқувчи Янги қурилаётган 220 кВли Л-40-Юлдуз ҳаво тармоғини 110кВли Л-Тепақўрғон-2 ҳаво тармоғи тепасидан олиб ўтиш, ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, Тўрақўрғон туманидаги 110/10 кВли “Ибрат” нимстанциясидан электр энергияси билан таъминланувчи “Нодир металл”, “Сардор металл”, “Глаз Экспо”, “Наша” ишлаб чиқариш корхоналарига электр энергиясини етказиб берилишида 10:00 дан кеч соат 13:00 га қадар вақтинчалик узилишлар содир бўлади; - Уйчи туманидаги 110/10 кВли “Ғайрат” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Уйчи туманининг “Юксалиш” ва “Гулбоғ” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади; - Наманган туманидаги 110/35/10 кВли “Тошбулоқ” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган туманининг “Коратепа”, “Нуртепа”, “Паст Киёт”, “Ибрат”, “Хужакишлок”, ”Кичик Курама”, “Муллакудинг”, “Райхон”, “Миришкор”, “Фаровон”, “Чорбог”, “Катта Тошбулок”, “Ибрат” МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади; - Наманган шаҳридаги 110/6 кВли “Шербулоқ” нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг натижасида шу куни соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар, Наманган шаҳрининг “Келажак тонг” МФЙ ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади; 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

? Call-center: 1154

«Наманган ҲЭТК» АЖ Матбуот хизмати

Namanganliklar.Uz

×