Бугун, 21 март куни “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим ўтказилмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев бутун Ўзбекистон халқига мурожаат йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
“Азизлар, қаранг, қандай гўзал юртимиз, қандай саховатли заминимиз, бетакрор табиатимиз бор! Бу бебаҳо бойликларни минг йиллар асраб-авайлаб келаётган меҳнаткаш, оқ кўнгил ва олижаноб халқимиз бор.
Худо бизга ато этган ер-сувимизни, барча имкониятларимизни қадрлаб, улардан оқилона фойдалансак, бир бойлигимизга, албатта, ўн бойлик қўшилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Шу боис, Президент азалий анъаналарни давом эттириб, кўчат экиб, боғ яратишга, уй, маҳаллани обод қилиб, ҳаётни янада гўзал ва фаровон этишга чақирган.
“Яхши қўшничилик, аҳиллик билан, эзгу ва савоб ишларимиз билан бағрикенг эл, ўз машаққатли меҳнатимиз билан бахт ва обрў топаётган халқ эканимизни дунёга намоён этайлик!
Ўғил-қизларимиз замонавий билим, тил ва касбларни эгаллаб, баркамол авлод бўлиб сафимизга кирсин!
Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт, янги тарих, янги келажак яратайлик!”, дейди Президент.
Давлат раҳбари сўзининг якунида яна бир бор Наврўзи олам билан табриклаган ва энг эзгу тилакларини билдирган.
Тасодифий хабарлар
AstraZeneca вакцинаси мусулмонлар учун ҳаром — Индонезия уламолар кенгаши
Халқ таълими вазирлиги ота-оналарга мурожаат қилди
Paxridin Matkarimov Janubiy Ural davlat universitetining o‘quv ishlari bo‘yicha prorektori Andrey Rodionov hamda ushbu universitetning xalqaro faoliyat bo‘yicha prorektori Olga Yaroshenko bilan uchrashdi
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Geoaxborot, telemeditsina va avtomatik tashxis — superkompyuterning yana qanday imkoniyatlari bor?