Араб давлатлари лигаси (АДЛ) Исроилни Ғазо сектори блокадасини тўхтатишга ва можарони тинч йўл билан ҳал қилишни бошлашга чақирди. Бу ҳақда ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши якунлари бўйича қўшма баёнотида сўз боради.
“Биз Ғазо сектори блокадасини бекор қилишга ва араблар ташаббусига кўра тинчлик ечими устида ишлашга чақирамиз”, дейилади ҳужжатда.
Кеча, 12 октябрь куни Қоҳирада Араб Лигаси кенгашининг ташқи ишлар вазирлари даражасидаги фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг иштирокчилари Фаластин маъмуриятини қўллаб-қувватлашларини тасдиқлаб, муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришди. Хусусан, Араб Лигаси Бош котиби Аҳмад Абу ал-Гайт тинч аҳолига қарши куч ишлатишни қоралаб, томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Иордания Исроил томонидан тўлиқ блокадада бўлган ва йирик ҳужумларга учраган Ғазо сектори аҳолиси учун самолётда инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.
Аввалроқ, Исроил Дамашқ ва Ҳалаб аэропортларидаги учиш-қўниш йўлакларига зарба бергани ҳақида хабар берилган эди.
Исроил-Фаластин можароси
Жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланди. Кейинчалик ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.
Шундан сўнг, Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳарбий операция эмас, балки тўлақонли уруш эканини айтди. 9 октябрь куни Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини кенг кўламли блокадага киришаётганини маълум қилди. У Ғазо секторида электр, озиқ-овқат, ёқилғи бўлмаслигини, ҳамма нарса ёпилишини айтди.
Шунингдек, Исроил Ғазо секторидаги Ал-Ярмук, Ал-Эмин Муҳаммад, Аҳмад Ясин, Муҳаммад Эл-Ҳабиб, Эс-Суси ва Ал-Ғарби масжидларига зарба берди. Бу орада Америка Қўшма Штатлари Ғазо сектори атрофидаги кескинлик фонида “Эронни жиловлаш учун” Яқин Шарққа қўшимча 20-25 та F-35 ва F-15 қирувчи самолётларини юбориши маълум бўлди. Германия эса Фаластин ҳудудларидаги гуманитар лойиҳалар учун аввал тасдиқланган маблағларни ажратишни тўхтатди.
Тасодифий хабарлар
Ишини эплай олмаган вазирлар истеъфога чиқади – Президент
Таниқли актёр вафот этди
Огоҳ бўлинг: Бренд қопда тегирмон уни!
Бухорода ҳарбий қисм ходими пора билан ушланди
Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синовдан ўтказиш муддати маълум қилинди