Саримсоқ пиёзнинг қандай фойдалари бор?

Саримсоқ пиёзнинг қандай фойдалари бор?

Бутун дунё бўйлаб саримсоқ пиёздан узоқ вақт давомида гипертония, инфекциялар, илон чақиши каби кўплаб касалликларни даволашда кенг фойдаланилган. Келинг, ҳар куни саримсоқ истеъмол қилинганда, организмда қандай ўзгаришлар бўлишини кўриб чиқамиз.

Нима учун саримсоқнинг фойдаси катта?

Юрак саломатлигини яхшилайди

Олимларнинг фикрича, саримсоқ қон қуйқа (тромб)лари хавфи олдини олади. Атеросклеротик бляшка ҳажмини камайтиради, ёш ва қон босими билан боғлиқ бўлган аорта қаттиқлигининг кучайишини сусайтиради.

Саратон ўсмасига қарши таъсир кўрсатади

Саримсоқ ошқозон ва йўғон ичак саратони ривожланиш хавфини камайтиради, аммо бу таъсир ҳали ўрганилмоқда.

Микроблар билан курашади

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, саримсоқ грамм-мусбат ва грамм-манфий бактериялар, вирус, замбуруғ, паразит ва микробларга қарши фаолликка эга. Шунинг учун у инфекцияларни даволаш учун ишлатилиши мумкин.

Эстрогенни кўпайтиради

Саримсоқнинг аёллар саломатлиги учун қандай фойда ва зарари бор? Саримсоқ менопауза даврида камаядиган асосий аёллар гормони — эстроген даражасини оширади. Шу сабабли суяк зичлиги ва терининг эластиклиги пасаяди. Агар маҳсулот жуда кўп истеъмол қилинса, зарар етказиши мумкин. Қуйида бу ҳақда кўпроқ баён қилинган.

Саримсоқни меъёрдан ортиқ истеъмол қилишнинг салбий таъсири

Жигарга зарар етказиши мумкин

Жигар организмдаги муҳим орган бўлиб, у қонни тозалаш, ёғ, оқсил алмашинуви, организмдан аммиакни чиқариб ташлаш каби турли функцияларни бажаради. Бир нечта тадқиқотларга кўра, саримсоқ аллицин деб аталадиган бирикмага бой бўлиб, кўп миқдорда қабул қилинган тақдирда жигарнинг заҳарланишига олиб келади.

Диарея

Маҳсулотни оч қоринга истеъмол қилиш диареяга олиб келиши мумкин, чунки унинг таркибида олтингугурт каби газ ҳосил қилувчи бирикмалар мавжуд.

Кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши

Ҳатто, оч қоринга овқат истеъмол қилиш ҳам жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши ва қусишга олиб келиши мумкин.

Оғиздан бадбўй ҳид келиши

Оғизда ёқимсиз ҳид пайдо бўлишининг асосий сабаби унда мавжуд бўлган олтингугурт бирикмасидир.

Қон кетишини кучайтиради

Маҳсулот қонни суюлтирувчи табиий воситадир, шу боис уни кўп миқдорда ва қонни суюлтирувчи дорилар билан бирга истеъмол қилмаслик керак. Бунда ички қон кетиш хавфи ошиши мумкин.

Бош айланиши

Саримсоқни кўп истеъмол қилиш қон босимини пасайтириши ва бир қатор нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин, улардан бири бош айланишидир.

Кўриш қобилиятида ўзгариш

Саримсоқ пиёз кўзнинг олд камераси (қобиқ ва шох парда орасидаги бўшлиқ)да қон кетишига олиб келадиган гифемага сабаб бўлади.

Соғлиққа зарар келтирмаслиги учун саримсоқдан қандай фойдаланиш керак?

Кунига бир-икки бўлак саримсоқ катталар учун хавфсиз ҳисобланади. Меъёридан кўп истеъмол қилиш, айниқса, оч қоринга, ошқозон-ичак трактининг бузилиши, метеоризм, ичак флорасининг ўзгаришига олиб келади.

Қонни суюлтирувчи хусусиятлари туфайли маҳсулотни антикоагулянтлар билан бирлаштирган ҳолда қабул қилиш мумкин эмас деган қараш мавжуд. Бундан ташқари, операциядан бир неча кун олдин уни истеъмол қилишни тўхтатиш тавсия этилади, чунки бу қон кетишини кучайтириши мумкин.

Нима учун оч қоринга истеъмол қилиш мумкин эмас?

Қорин оч бўлганда саримсоқ ейиш фойда келтирмайди. Ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилади ва кўнгил айниши, ҳатто, ошқозон яраси пайдо бўлишига сабаб бўлади. Шу боис уни бошқа овқатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.

Қайси бири фойдали: қайнатилган ёки хом

Иссиқлик билан ишлов бериш жараёнида маҳсулот ўз хусусиятларининг кўп қисмини йўқотади, шу сабаб қайнатилган саримсоқ хом саримсоқдан кўра анча кам фойдалидир. Катталар учун тавсия этилган порсия кунига 4 грамм (бир-икки бўлак) хом саримсоқ етарли ҳисобланади.


Теглар:
×