Жорий йилнинг ёз ойларида Япония пойтахти Токио шаҳри аҳолисига сув учун олинадиган асосий коммунал тўловлар бекор қилинади. Бу ҳақда “The Mainichi” хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу чора экстремал иссиқликнинг салбий таъсирини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бунинг учун маҳаллий ҳокимлик томонидан 36 миллиард иена (тахминан 250 миллион доллар) ажратилган ва бу тўрт ой давомида амал қилади.
Токио Соғлиқни сақлаш бюроси маълумотига кўра, ўтган йили иссиқ уриши оқибатида шаҳарда рекорд даражадаги 263 киши вафот этган. Қурбонларнинг кўпчилиги кондиционердан фойдаланмаган ёки юқори харажатлар сабабли уни ёқмаган.
Токио губернатори Юрико Коикэ бу чоралар инсонларнинг саломатлиги учун жуда муҳимлигини таъкидлаган.
“Одамлар яшаш харажатларидан хавотир олиб, кондиционер ишлатмай қўйишидан хавотирдамиз. Шунинг учун уларга коммунал тўловларда қандай ёрдам беришимизни ўйладик ва бу енгилликни жорий этдик”, деган Коикэ.
Тасодифий хабарлар
Қашқадарёда ЙПХ ходими хизмат машинасида тўхташ тақиқланган жойда ухлаб қолди (видео)
Ўзбекистонда ОТМга ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бошланди
Эрдўған Путин билан уруш масаласида музокара ўтказмоқчи
Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
ДХХ раиси ва Наманган вилояти ҳокими Жалолободга нега борди?