Украина ва Россия ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди бугун, 7 март куни Киев вақти билан соат 16:00 (Тошкент вақти билан 19:00)га белгиланган. Бу ҳақда Президент девонининг бошлиғи маслаҳатчиси Михаил Подоляк Twitter'да маълум қилди.
"Россия Федерацияси билан музокаралар. Учинчи раунд. Киев вақти билан соат 16:00 да бошланади. Делегация ўзгаришсиз", дейилади хабарда.
Подоляк Украина делегацияси музокаралар учун кетаётгани акс этган суратни чоп этган.
Маълумот ўрнида, Россия-Украина музокараларининг иккинчи раунди 3 март куни Беловежда, биринчи раунди 28 февраль куни Беларуснинг Гомель вилоятида бўлиб ўтганди.
Тасодифий хабарлар
Эмомали Раҳмон ва Сооронбай Жээнбеков икки давлат чегарасида учрашди
Аҳоли учун нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди
Жанубий Корея разведкаси собиқ раҳбари 9 йилга озодликдан маҳрум этилди
Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари 10 000 АҚШ долларини ютиб олишди
Наманган вилоятида 3 та янги коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди