Sony компанияси PlayStation 5га овозли бошқарув функциясини қўшди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Янгиланишдан сўнг консолда интерфейс созламалари, овозли бошқарув функцияси ва гуруҳ чатидаги янгиланишлар ўзгарган. Фойдаланувчилар ўйинларни топиш ёки очиш учун овозли бошқарув тизимини фаоллаштириши, шунингдек, PS5 ни ёқиш ва ўчириш имкониятига эга бўлади.
Sony ишлаб чиқувчиларининг таъкидлашича, консол “Hi, PlayStation!” сўровига реакция билдиради. Шундан сўнг, қурилманинг муайян функцияларини ишга тушириш, ёқиш ёки ўйинларни топиш буйруғини айтиш лозим.
Фойдаланувчилар чат ҳолатини танлашлари мумкин - очиқ ёки ёпиқ. Янгиланиш билан консолга янги карталар қўшилди ва экранни ўқиш функциясида янги тиллар ҳам мавжуд – энди у рус, араб, голланд, португал, поляк ва корейс тилларида ҳам ишлайди.
Овозли бошқарув функцияси ҳозирча фақат AҚШ ва Буюк Британия фойдаланувчилари учун мавжуд. PS5 бета версиясига кириш учун Sony веб-сайтида рўйхатдан ўтишингиз керак.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги ЙТҲ оқибатида уч киши вафот этди
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Тошкентда қўлбола ўт ўчириш мосламасини портлатганларга жиноят иши қўзғатилди (видео)
Икки кунда яна 6 киши пневмония қурбони бўлди, пневмониядан даволанаётганлар сони коронавирус беморларидан кўп
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сўхдаги вазият бўйича халқимизни вазминликка чақирди