Фарғонада мудҳиш жиноят содир этилди. 57 яшар эркак 14 жойидан пичоқ урилган ҳолатда дарё қирғоғидаги чакалазордан топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилмоқда.
Гап шундаки, жорий йилнинг 6 январь куни Фарғона вилояти, Данғара тумани, Тошкент кўчаси, 80-уйда яшовчи Давидова Бузулфия Обидовна Оҳангарон туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. У ўз мурожаатида 1962 йилда туғилган турмуш ўртоғи Комолжон Абсаломович Юлдашев 2020 йил 5 январь куни соат 15:00 ларда ишончнома асосида бошқарувида бўлган, оқ рангли Cobalt русумли, давлат рақами 40Z075RA бўлган автомашинада “Қўқон-Тошкент” йўналиши бўйлаб кира қилиш мақсадида уйидан чиқиб кетгани, сўнг қайтиб келмаганини айтиб, уни топишда ёрдам сўраган.
Терговга қадар текширув давомида, бедарак йўқолган Комолжон Юлдашев 2020 йил 5 январь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган “Водий” автобекатидан Фарғона вилояти, Данғара туманига кетиш учун ўзининг бошқарувидаги автомашинада йўлга чиқиб, шу куни соат 23:52да қизи У.Парманова билан ўзининг 90-...-47-46 рақамли уяли телефони орқали гаплашганида, “Оҳангарон”дан Бешариқ туманига йўловчи олиб қайтаётганлигини маълум қилганлиги, шундан кейин унинг телефони ўчирилиб, уйига етиб бормаганлиги аниқланган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2020 йил 7 январь куни соат 18:00 ларда бедарак йўқолган Комолжон Юлдашевнинг бошқарувидаги Cobalt русумли, давлат рақам белгиси 40Z075RA бўлган автомашина Оҳангарон шаҳар, Янгиобод маҳалласи, Алпомиш кўчасидаги фуқаро Ж.Шерматовга тегишли 11-уйнинг олдидаги кўчада турганлиги аниқланган.
Ҳодиса жойи ва автомашина кўздан кечирилиб, автомашина салони ва юкхонасидан қонга ўхшаш қизғиш доғлардан намуналар ва ўриндиқ жилдлари ашёвий далил тариқасида олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан жорий йилнинг 7 январь куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида, Комол Юлдашевнинг мурдаси кеча, 8 январь куни унинг автомашинаси топилган жойидан 18 км узоқликда, яъни Оҳангарон тумани, Телов маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Ангрен” дарёси устидан ўтувчи “Нуробод-Телов” автомобиль йўлидаги кўприкдан ўнг томонга, дарё ўзани чап томони бўйлаб 1,2 км ичкарида, чакалакзорлар орасида яланғоч ҳолатда баданининг олди тарафида 7 маротаба ҳамда орқа томонида 7 маротаба ўткир тиғли жисм билан етказилган тан жароҳатлари билан топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Комол Юлдашевнинг ўлими қўшма жароҳат: бош мия ёпиқ жароҳати, кўкрак олд-орқа ва ёнбош, қорин соҳаларида кўплаб санчилиб кесилган жароҳатлари оқибатида келиб чиққан ташқи ва ички қон кетиши натижасида юзага келганлиги кўрсатилган.
Ҳозирда жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Qalampir.uz
Тасодифий хабарлар
Сеул КХДРни ҲАМАСга қурол етказиб беришда айблади
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича дунёда нечанчи ўринда туради?
Инспекторлар боди-камерадан нима мақсадда фойдаланишади?
Вазият жиддийлашмоқда: Ўзбекистонда коронавирус бўйича 2021 йилги рекорд янгиланди
“Обод марказ” дастури Наманган туманини замонавий шаҳарга айлантирди.