5 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги тўғрисида хабар қилинган эди. Айиқ, мактаб биносига киришга ҳам уринган.
Ҳозирда ушбу айиқ туманнинг Яшнабод МФЙ Бешчашма ҳудудидан оқиб ўтувчи Қумдарё дарёсига яқин ҳудуддаги жарликда ҳосил бўлган ғор ичига кириб олган. Бу ҳақда Табиат ресурслари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ушбу ҳудуд Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, туман ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари томонидан муҳофазага олиниб, аҳоли ва қўнғир айиқнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.
Мазкур ҳудудга вазиятни бартараф этиш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи мутахассисларидан иборат гуруҳ жалб қилинган.
"Такидлаш, жойизки айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган. Ҳолат бўйича Табиат ресурслари вазирлигининг расмий саҳифаларида қўшимча маълумот берилади", - дейилган хабарда.
Тасодифий хабарлар
Янги ҳафтада доллар курси пасаяди
Коронавируснинг 69-қурбони: уй шароитида даволанишни бошлаган пискентлик 37 ёшли эркак вафот этди
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот тўғрисида
Ўзбекистоннинг давлат қарзи $20 миллиард. Кимдан қанча қарзмиз? (таҳлил)
Трамп қаерда? Тармоқларда унинг ўлгани айтилмоқда