Адлия вазирлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини тизимли равишда бузган ҳайдовчилар учун жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда.
Бу чора 2025 йилгача мамлакатда жамоат хавфсизлиги тизимини ривожлантириш Стратегиясида назарда тутилган.
Хусусан, ҳужжатда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини мунтазам равишда бузган, жиддий оқибатларга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларини содир этган шахсларга нисбатан жавобгарлик чораларини кучайтириш, жумладан, халқаро илғор тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш шаклидаги жиноий-ҳуқуқий таъсир чораларини жорий этиш зарурлиги таъкидланган.
Бундан ташқари, "жиноят ўчоқлари" бўлган ҳудудларда Миллий гвардия бўлинмаларидан иборат автомобиль патруллари, отлиқлар ва пиёдалар патрулларининг кечаю кундуз узлуксиз фаолияти ташкил этилади.
Яна бир муҳим йўналиш шундан иборатки, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга 2022 йилнинг май ойига қадар "йўлдаги безорилик ҳаракатлари" учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга жазо киритиш билан боғлиқ ўзгартишлар жорий этиш ҳақида қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.
Шу билан бирга эслатиб ўтамизки, Мирзиёев йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун айрим жарималарни камайтириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бундан ташқари, ID карта ёки паспорт бўлган тақдирда ҳайдовчилик гувоҳномасиз юриш мумкин бўлади.
Тасодифий хабарлар
15 кунлик иш учун 5 000 000 дан 15 000 000 сўмгача маош таклиф қилинмоқда
Хотинига памперс едирган эркакка суд ҳукми ўқилди
Молия вазири ўринбосари вафот этди. У коронавирусга чалинганди
«Соғлиқни сақлаш тизими карантин юмшатилишига тайёр» – Ҳабибулло Оқилов
Ўзбекистонда 2 кун давомида нотариуслар фаолият кўрсатмаслиги маълум қилинди