Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ–2026 иштирокчиси бўлган 48 мамлакат футболчилари орасидаги энг юқори даромад топувчи ўйинчилар рейтингига киритилди. Бу ҳақда “Forbes Sport” нашри хабар берди.
Ҳусанов мазкур рейтингда 38-ўринни эгаллаган ва ушбу рўйхатдан жой олган ягона ўзбекистонлик футболчи бўлган.
Маълумотларга кўра, Ҳусановнинг бир йиллик умумий даромади 6,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 5 миллион доллари маош ва футбол фаолиятидан тушадиган даромад бўлса, яна 1,2 миллион доллар реклама шартномалари, тижорат лойиҳалари ҳамда бошқа манбалар ҳиссасига тўғри келади.
Нашрнинг қайд этишича, футболчининг асосий ҳамкорларидан бири “Puma” ҳисобланади. Шунингдек, 2025 йилда йўлга қўйилган AK45 энергетик ичимликлар бренди ҳам унинг умумий даромадини ҳисоблашда инобатга олинган.
Рейтингда биринчи ўринни 280 миллион доллар йиллик даромад билан Криштиану Роналду эгаллаган. Иккинчи поғонадан 130 миллион доллар билан Лионель Месси ўрин олган бўлса, кучли учликни 95 миллион доллар даромадга эга Килиан Мбаппе якунлаб берган.
Тасодифий хабарлар
Путин билан мулоқотга тайёрман – Макрон
"Туркиядаги зилзилани 130 та атом бомбасининг портлашига қиёслаш мумкин"
Олимлар мамлакатларни зилзила бўлишидан 2 кун олдин огоҳлантирган
Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан кечаги можаро ҳақида суҳбатлашди
Прокурор ёрдамчиси 1500 доллар пора олаётганда ушланди