Президент Шавкат Мирзиёевга кўпчилик мамлакатда оммавий ахборот воситалари фаолияти чеклаш, журналистнинг оғзини ёпиш, яна цензурани қайтаришни таклиф қилади. Аммо Президент бунга рози эмас, чунки аввалги даврдаги ушбу ҳолатлар мамлакатга фойда келтирмаган. Давлат раҳбари бу ҳақда бугун, 24 февраль куни Қарши туманидаги мактабда фаоллар билан мулоқоти давомида гапириб ўтди.
“Ёпиқ давлат бўлиб, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватламаганимиз учун адолатни, халқнинг овозини эшитмадик. Эшитмадик! Эркинлик нафаси ёқадими? Менга ёқади. Тўғри, менга қийинроқ бундай ишлаш. Ҳамма айтади: “Эй, ёпиб қўй”. Йўқ, ёпмайман. Яна олдингидек, прокурор, СНБ текширувчи бўлаверсинми? Биз ниятимизга етдикми, биримиз икки бўлдими?”, дейди давлат раҳбари.
У сўзида давом этаркан, ОАВни дўст деб билиш муҳимлигини урғулади.
“Гапирсин, адолатли гапирсин. Танқид қилсин, тўғри танқид бўлсин. Шу қишлоққа, мактабга, таълимга фойдаси бўлса, нур устига нур. Мен ҳар куни интернетни ҳам ўқийман, ким қандай гапиряпти... Вақтим борича, 1-2 соат қўлимга қалам олиб, ўзимга ёзиб оламан. Барибир 10 та фикрдан 9 таси тўғри бўлиб чиқади”, дейди Президент.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда кўтарилган шов-шувли "снос" масаласи — Аслида нима бўлган эди?..
Неймар Месси, Вальдес ва "Реал" футболчилари ҳақида гапирди
Хитой самарқандлик сохта «пайғамбар»га раддия берди, Мусулмонлар идораси эса унга ишонганлар кофир бўлишини эслатди
Намангандан Россияга учган самолёт ҳарбий ҳаракатлар сабаб ортга қайтди
Тўрақўрғонда "Дамас" автомобилида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот