Маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказилди

Маҳаллаларда давра суҳбатлари ўтказилди

  Наманган шаҳар  “ Чорсу”, “Маданий” ва “Дамбоғ”  маҳалла фуқаролар йиғини биносида Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси А.Сафаев мазкур маҳалладаги ҳар бир нотинч оилани яраштириш ва хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш каби салбий ҳолатларни олдини олиш чоралари мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

А.Сафаев ўз маърузасида охирги вақтларда жамиятимизда кўплаб аёлларни  оилавий зўравонликка учраш ҳолатлари кузатилаётганлигини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилда 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунида  оилавий зўравонлик деганда нафақат жисмоний зўравонликни, балки жинсий, иқтисодий руҳий ва маънавий зўравонлик ҳам назарда тутилган.

         Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109, 105, 104-моддаларида қасддан баданган енгил, ўртача оғирликдаги, оғир ва ўта оғир тан жарожатлри етказганлик учун тегишли жазо чоралари белгиланганлигини. ЖКнинг      103-моддасида эса шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун ҳам қатъий жазо чоралари белгиланганлигини, бундай ҳаракатлар шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида содир қилинмоқда.

         Наманган вилоятида оилавий зўравонликга учраган хотин-қизларнинг ҳисоби олиб борилмоқда. Уларга ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ИИБ) томонидан ҳимоя ордерлари берилиб, моддий, маънавий ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Айниқса жамиятимизда қонунсиз (шаръий) никоҳлар асосида яшаётган хотин-қизларга нисбатан оилавий зўравонлик қилиш ҳолатлари қўпроқ учрамоқда. Қонунсиз никоҳ асосида турмуш қурган хотин-қизларнинг оиладаги ҳуқуқлари бирмунча чекланган ҳолда бўлади. Бундай хотин-қизлар фарзандларига туғилганлик гувоҳномаларини олишда, уй-жойга бўлган бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, турмуш ўртоғининг мулкидан мерос олишда муаммоларга дуч келмоқдалар. Шу сабабли хотин-қизлар турмуш қуришда никоҳни қонуний расмийлаштиришлари лозим бўлади.

Шу билан бирга эр-хотинларларга никоҳ шартномасини тузишларини юзасидан маслаҳатлар берилди. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Мазкур шартномани тузиш орқали эр-хотин ўзининг  мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайди. Никоҳ шартномасининг тузилиши никоҳ тугатилгандан кейин ҳам собиқ эр-хотинлар ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солишда муҳимдир.  Яъни, шартномада мулкий муносабатларга оид қоидаларнинг батафсил акс эттирилиши кейинчалик юзага келадиган мулк билан боғлиқ низолар, келишмовчиликларни судгача, тинч йўл билан ҳал этиш имкониятини яратиб, судлашиб юришнинг олди олинади.

Наманган вилоятида вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган судлар, ИИБ, адлия бошқармаси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда қабул қилинган “Вилоятда оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган” қўшма қарор, вилоят суди, вилоят Ёшлар ишлари бўйича агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонунсиз (шаръий) никоҳларни олдини олиш борасидаги ишларимизни самадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Асосий қонунимиз  бўлган Конституциямизнинг 63-моддасида Оила  жамиятнинг  асосий  бўғини эканлиги  ҳамда  жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.

Наманган вилояти суди айнан мана шу тамойилларга асосланган ҳолда ҳамда Наманган вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари барча ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари  ва м.ф.й фаолларни билан ҳамкорликда иш юритмоқда.

Очиқ мулоқот чоғида фуқаролардан келиб тушган саволларга А.Сафаев томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тегишли ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан вилоят судининг аралашуви билан фуқаро Мадина Жўрабоевага боқувчисининг йўқотганлиги муносабати билан давлат томонидан нафақа тайинланишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Судья катта ёрдамчи                                                  О.Халилов

×