Ўзбекистон бугун, 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади”, дейди Асадов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 6 февраль куни Туркиянинг марказий қисмида ва Сурия шимоли-ғарбида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Зилзила оқибатида Туркияда 912 киши қурбон бўлди, 5 385 киши жароҳатланди. 2 818 та бино вайрон бўлди, вайроналар остидан ҳозиргача 2 470 киши олиб чиқилди.
Тасодифий хабарлар
«Namangan hududiy elektr tarmoqlari» kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik bo‘yicha reja asosida ish tashkil qilmoqda
Орзуга айб йўқ! Қирғизистон дунё тартибини ўз қўлига олмоқчи
Норин дарёсида йигитни калтаклаб, дарёга ташлаб кетган гумондорлар Тошкент шаҳрида ушланди
Telegram пуллик бўляпти
Финландия президенти Путинга қўнғироқ қилиб, мамлакат ҳар қанақасига НАТОга киришини айтди