Украина президенти Зеленский қачон президентликдан кетишини айтди

Украина президенти Зеленский қачон президентликдан кетишини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан кечаётган уруш ўз ниҳоясига етгач лавозимини тарк этиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у BBC'га берган интервьюсида сўз очди.

Журналист ундан Зеленский энди президент бўлиб қолиши мумкинми, деб сўради. У эса, “Биз ҳаммамиз инсонмиз”, дея жавоб қайтарди. Президент ҳокимиятни бошқа бировга топшириши мумкинлигини тан олди, лекин ким давлат раҳбари бўлиши фақат Россия билан урушдан кейин аниқ бўлишини таъкидлади.

Украина конституциясига кўра, 2019 йилда сайланган Зеленскийнинг ваколатлари у лавозимга киришганидан беш йил ўтгач тугаши керак. Аммо уруш ҳолатида мамлакатда янги давлат раҳбари сайлови бўлмайди. Россия бостириб кириши муносабати билан Украинада ҳар қандай сайловларни қонуний равишда тақиқловчи ҳарбий ҳолат жорий этилди. 

Киев халқаро социология институти тадқиқотларига кўра, 2024 йил февраль ҳолатига мамлакат фуқароларининг аксарияти, яъни 69 фоизи Владимир Зеленский ҳарбий ҳолат тугагунча Президент сифатида қолиши керак, деб ҳисоблаган.

СNN нашрининг ёзишича, Украина Президенти Владимир Зеленский ўз халқига мурожаатида икки йилдан кўпроқ вақт олдин расмий Москванинг кенг миқёсли ҳужумларидан бери биринчи марта Россия билан музокаралар олиб боришга тайёр эканига шама қилган. Президент Москвага жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказишга умид қилаётган навбатдаги тинчлик саммитига делегация юборишни ҳам таклиф қилган.


Теглар:
×