Бугун, 27 март куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри йўлларида шер боласи топиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, тарқалган видеоларда акс этган шер боласи топиб олинмаган, балки ушлаб қолинган.
“Гап шундаки, Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилаётган рейд давомида Қашқадарёдан Андижонга ҳаракатланаётган автомашина текширилганда, унда шер боласи олиб кетилаётгани аниқланган.
Вилоят экология бошқармаси мутахассисларининг шер боласининг қаердан, нима учун олиб кетилаётгани ҳақидаги саволларига ҳайдовчи аниқ жавоб бера олмасдан, ҳужжатларни тақдим қилмаган. Сал ўтмай эса “ҳужжатларни олиб келаман”, деб шер боласини ташлаб қочиб кетган”, дейилади маълумотда.
Билдирилишича, шундан сўнг олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ҳайдовчи ушланган ва айни пайтда дастлабки суриштирувлар олиб борилмоқда.
Шер боласи Самарқанд вилояти Экология бошқармасида ўрнатилган тартибда вақтинча сақланмоқда. Қўшимча маълумотлар тақдим этилиши айтилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда MAN ва Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида бутун бир оила вафот этди
«Tashkent city»га кириш учун тўлов бекор қилинди
Тошкент "ГАИ"лари йўл ҳаракат қоидаларини бузгани учун жазоланди
Халқ билан юзма-юз
Бугун “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғига бурканади