Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров наманганлик пахтакорларни йиллик шартнома мажбуриятини бажаргани билан табриклади.
«Қадрли, меҳнаткаш, заҳматкаш, лафзи ҳалол наманганликлар!
Сиз қадрдонларни шу кунларда ўта машаққатли, шу билан бирга, шарафли меҳнатингиз эвазига 200 минг тоннадан зиёд юксак пахта хирмони бунёд этиб, шартнома мажбуриятингизни адо этганингиз билан самимий табриклайман.
Бу йилги мавсумда пандемия шароитида вужудга келган мураккаб муаммо ва қийинчиликларга қарамай ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ куч ва имкониятларни сафарбар этиб, ишни оқилона ва самарали ташкил этиб, ўзини аямасдан жонбозлик кўрсатган барча ҳокимлар бошчилигидаги сектор раҳбарлари, кластерларга, фермер ва деҳқонларимизга, сувчи ва механизаторларга, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг мутахассис ва мутасаддиларига, кўпни кўрган оқсоқол фахрийларимизга миннатдорлик билдираман ва барчангизни бағримга босиб қоламан.
Барчангизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, масъулиятли ишларингизга муваффақиятлар тилайман.
Наманганимиз хирмони юксалаверсин!» — дейилади Хайрулло Бозоров табригида.
Ўз навбатида, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов фарғоналиклар ва Хайрулло Бозоровга табрик учун миннатдорлик билдирган.
Тасодифий хабарлар
Россияда COVID-19га қарши самарали дори пайдо бўлди
Ўзбекистонда ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси туширилди
Samarqandda yengil metro quriladi
Муҳокама қиладиган ҳеч нарса йўқ. НАТО Зеленский ва Байдендан юз ўгирмоқда
Футболчиларимдан ғурурланаман. Улар яхши ўйнади – Каннаваро