Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар Боғишамол даҳасидаги ҳайвонот боғида 3 январь куни айиқ ишчига ҳужум қилиб, уни ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йил 3 январь куни соат 16:00 ларда Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” МФЙ ҳудудида жойлашган “Усмонобод Файзи” МЧЖга қарашли Андижон ҳайвонот боғи ишчиси айиққа овқат бериш мақсадида унинг қафасига кирган вақтида йиртқич унга ташланган ва бўйин қисмидан тишлаб олган. Оқибатда оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат Хўжаобод тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиб, ҳодиса жойи туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган.
Фуқаронинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини ва унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
16 февраль терактини амалга оширган террорчи 23 йил ўтиб қўлга олинди
Балл тўплаш бўйича энг яхши ва энг қолоқ вилоятлар аниқланди (рўйхат)
Uzauto Motors етказиб берилмаган Captiva 5 учун харидорларга компенсация тўлайди
Толибоннинг юқори мартабали қўмондони ўлдирилди
Ўлганлар номига пенсия: бош инспектор ва кассирнинг кирдикорлари фош бўлди