Mandat.uzbmb.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда жами абитуриентларнинг салкам ярми (49,4%) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.
Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентларнинг 70,5 фоизи аввалги йилларда ўқишни тугатганлар, 29,5 фоизи жорий йилги битирувчилар бўлган.
Жорий йилда мактабларни тугатган 359 минг 790 нафар ёшлар тестга кирган. Шуларнинг 36 фоизи (129 минг 609) 56,7 баллдан кам тўплашган.

2023 йилда энг ёмон кўрсаткич, Андижон вилоятида (41,9%), энг яхши кўрсаткич эса Бухоро вилоятида (27,1%) қайд этилган (жадвалга қаранг).
Яъни Бухорода жорий йили мактабни тугатган ўқувчиларнинг 72,9 фоизи 56,7 баллдан кўпроқ натижа кўрсатган.
Ўзи умуман жорий йилги мактаб битирувчиларининг ўртача бали 76,1 бални ташкил қилмоқда.
Ушбу натижалар ҳудудлар кесимида таълим сифати қаерда яхшилигини ҳам кўрсатади, деб ёзади блогер.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 4 фарзанднинг онасига ўн тўққизинчи маротаба суд ҳукми ўқилди
Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғади
Тезкор! Тошкентда аёл кишига қўл кўтарган, эшикларни сабабсиз тепиб, машиналарнинг устига сакрайдиган йигит қўлга олинди
Трамп қаерда? Тармоқларда унинг ўлгани айтилмоқда
Диққат! 28 июндан карантин қоидалари яна кучайтирилмоқда