Бош прокуратурада коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро йиғилиш бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев коррупция ҳолатлари бўйича аниқ фактларни келтирмоқда.
Йиғилишда бюджет маблағларининг рационал тақсимланиши ва мақсадли ишлатилиши юзасидан давлат назоратига масъул молия органларида юклатилган вазифалар талаб даражасида бажарилмаётгани танқид остига олинди.
Молия органларининг бюджет сарфини тўлақонли назорат қилишига тизимдаги коррупция ҳолатлари ҳам тўсқинлик қилмоқда.
Ўтган икки йилда молия органларининг 41 нафар ходими коррупция ҳолатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Масалан, Давлат молиявий назорати департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бош назоратчи-тафтишчиси Н. Узун қурилиш коллежида аниқланган 265 млн. сўмлик камомадни яшириш эвазига коллеж бош ҳисобчиси А.дан 2.000 доллар ва 500 минг сўм олганлиги учун суд ҳукми билан жазога тортилган.
Ёки, Ғазначиликнинг Андижон вилояти бошқармаси мансабдор шахслари ходимларга иш ҳақи бериш важи билан банкдан 1 млрд. сўм ортиқча пул олишга эришиб, уни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ўтказилмоқда.
Вазирлик тизимидаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 22 нафар ходими пенсия учун ажратилган маблағларни талон-торож қилганлиги ва бошқа суиистеъмолчиликлари учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Масалан, жамғарманинг Пискент тумани бўлими бош инспектори М. «Халқ банки» кассири Ҳ. билан бирга, 142 нафар вафот этган фуқаро номига пенсия расмийлаштириб, жами 86 млн. сўмни ўзлаштириб юборган.
Тасодифий хабарлар
Алишер Усмонов ўзига нисбатан санкцияларга муносабат билдирди
Наманганда 20 дан ортиқ фуқарони Жанубий Кореяга жўнатишни ваъда қилиб, 6200 доллар олган шахс ушланди
Ёшлар вилоят прокурорига қандай мурожат билан чиқишди?
Shavkat Mirziyoyev 31-iyul kuni Belarusga tashrif buyuradi
МДҲ раислиги Ўзбекистонга ўтади