УзАуто Моторс АЖ Chevrolet Captiva 5 автомобилини етказиб бериш бўйича бекор қилинган шартномаларнинг маблағларини қайтаради ва компенсацияни амалга оширади. Бу ҳақида АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, УзАуто Моторс АЖ компанияси 2021 йилнинг 20 ноябрь санасида Chevrolet Captiva 5 автомобилларини етказиб бериш бўйича шартномалар тўхтатилгани ҳақида расмий баёнот берганди.
Баёнотда мижозлар мурожаатидан кейин 3 кун ичида тузилган шартномалар бўйича тўланган барча маблағлар тўлиқ қайтарилади. Шунингдек, компания қўшимча равишда олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизини компенсация сифатида тақдим этилиши ҳақида келтирилганди.
Қайд этилишича, Chevrolet Captiva 5 автомобили бўйича жами 461 та шартнома пули тўланган. Айни пайтда, 207 нафар харидор Чевролет Cаптива 5 автомобили ўрнига бошқа автомобилни олишга қарор қилишди, 161 нафари эса тўланган маблағни қайтарилиши учун ариза билан мурожаат қилганлар ва аллақачон пулларини қайтариб олишган. 41 нафар мижозлар кечаги кундан бошлаб компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олишди.
“Қолган харидорлар ҳам ўз маблағлари ва компенсацияни яқин икки-уч кун ичида олишади”, – дейилади баёнотда.
Тасодифий хабарлар
Қўшни Қозоғистонда юқумли касаллик сабаб карантин эълон қилинди
Тириклайин кўмилган одам бир амаллаб қабрдан чиқди
Об-ҳавони баҳона қилмасдан, чидамли маҳсулотлар етиштириш зарур – Президент
Хоразмда ИИО ходими пора билан қўлга тушди
Андижон прокуратураси биноси олдида аёл киши ўзини ёқиб юборди. Ҳолат бўйича бош прокуратура баёнот берди