Байрам кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

Байрам кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

Янги йил байрами кунлари республикадаги барча тиббиёт муассасалари ходимлари навбатчилик асосида туну кун ишлайди. «Муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган», — дейилади ССВ хабарида.


Янги йил байрами кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 40 минг нафар тиббиёт ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

Шунингдек, 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида хизмат кўрсатади. 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз ишлайди.

Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор, врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар фаолиятини давом эттиради.

×