Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ўрганишлар натижаси моддий маданий мерос объектларига реклама баннерларини ўрнатиш ҳолатлари учраб турганлигини кўрсатди. Бу эса қонун томонидан таъқиқланган.
Агентлик томонидан республика бўйлаб 386 та моддий маданий мерос объектларида ташқи рекламани жойлаштириш бўйича ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, тарихий обидаларга 25 дан ортиқ ҳолатда рухсатсиз реклама жойлаштирилганлиги аниқланди ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Ҳозирда бу масала юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда. Ҳозирги кунда миллий мерсоларни асраш бўйича қанча ташкилий ишлар қилнмасин ҳалигача шундай нохуш ҳолатлар ҳам учраб турибди.



Маълум қилинишича, энг кўп қоидабузарликлар очиқ осмон остидаги музей сифатида эътироф этилган тарихий Бухоро шаҳрида аниқланди. 1858-1859-йилларда қад ростлаган Иброҳим Охунд мадрасаси (М.Амбар кўчаси, 117-уй) девори бўйлаб бир вақтнинг ўзида бир неча: газлама устахонаси, гўзаллик салони ва маиший техникани таъмирлаш бўйича ташқи эълонлар жойлаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Нотўғри «парковка» учун жарима миқдори камайтирилди - Президент қарори
Маккада ўғрилик қилгани айтилаётган ўзбекистонлик аёлларнинг боши олиниши ҳақида овозли хабар тарқалди
Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида тайинлов амалга оширилди
Августнинг сўнгги кунида коронавирус бўйича статистика қандай ўзгарди?
Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси огоҳлантиради!