Исроил кучлари Наблус шаҳридаги рейд чоғида 23 ёшли фаластинлик футболчи Аҳмед Дарагмеҳни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Фаластинлик шифокорлар мазкур маълумотни тасдиқлаган, ҳодиса тўқнашувлар чоғида юз бериб, беш киши яраланган. Фаластинликлар воқеани видеога ёзиб олган, унда ўқ овозини эшитиш мумкин. Дарагмеҳ Тубас шаҳридан бўлиб, Ғарбий Соҳил номидан «Тақафи Тулкарем» клубида тўп сурган.
Машҳур араб футбол сайти Kooora уни олтита гол уриб, мавсумда жамоанинг энг яхши тўпурари сифатида қайд этган. Унинг тўқнашувларда иштирок этагани сабаби номаълум. Исроил ҳарбийлари Наблусга келганларида уларга портловчи моддалар улоқтириб, ўқ узган фаластинликларга қарата ўқ узгани, гумонланувчиларга зарба берганини айтмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, 2022 йилда босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроил кучлари томонидан 150 га яқин фаластинлик ҳалок бўлди ва бу 2006 йилдан бери юқори кўрсаткич.
Тасодифий хабарлар
Ўзбек ва қирғизлардан иборат жиноий гуруҳнинг катта қурол-яроғ омбори фош этилди (фото)
Ўзбекистонда яна 211 кишида коронавирус инфецияси аниқланди, шулардан 92 нафари Наманган вилоятида аниқланган
Ёстиқ ичида "Марихуана" моддасини сақлаган фуқаро қўлга олинди
Шерзод Қудратхўжа 25 ва 5 йил олдинги ОАВни гумма билан стейкка ўхшатди
Ўзбекистонда соатлик ва кунлик электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди